Франция Бош вазири истеъфога чиқди
- 03.07.2020 18:10
- 59
- Хориж
Франция Бош вазири Эдуар Филипп истеъфо эълон қилди. Бу ҳақда Елисей саройи матбуот хизмати маълум қилди.
Янги ҳукумат раҳбари тасдиқлангунга қадар Филипп хизмат вазифасини давом эттириб туради. У июнь ойининг сўнггида Гавр мэрлиги учун ўтказилган сайловда ғолиб бўлди. Шу билан бирга, у 2022 йилга қадар Бош вазир лавозимида қола олмаслигини таъкидлаган.
Юз берган ўзгаришлар тўғрисида 2 июнь куни давлат раҳбари томонидан маълум қилинди. У бўлиб ўтган ўзгаришларга “янги йўлнинг татбиқ этилиши”, дея изоҳ берди.
Harris Interactive компанияси томонидан ўтказилган онлайн сўровнома натижасига кўра, сўровнамада қатнашган 2133 нафар 18 ёшдан катта фуқароларнинг 55 фоизи Филиппнинг Бош вазир лавозимида қолишини истаган, 44 фоизи бунга қарши бўлган ва қолган иштирокчилар бетараф позицияни танлаган.
Эдуар Филипп 2017 йилдан буён Эммануэл Макрон қарорига кўра, ҳукумат раҳбари этиб тайинланган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ибратли ҳикоя: “Генерал” оқсоқол (Ҳайдовчи ҳангомаси)
- 45 дақиқа аввал
- Мутолаа
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Кеча, 14:37
- Таълим