Французлар Амир Темур таваллудини Самарқандда нишонлайди

Амир Темур сиймоси асрлар давомида ўзлигимизни англаш, миллий анъана ва қадриятларимизни тиклаш борасидаги улуғвор ишлари ҳамда бой маданий мероси билан халқимизга маънавий куч бағишлаб келяпти.

Ўтган 2018 йилда Соҳибқирон таваллудининг 682 йиллиги юртимизда кенг нишонланди. Халқаро Амир Темур жамғармаси вилоят бўлими ташаббуси билан буюк бобокалонимиз фаолиятини ва у қурдирган тарихий ёдгорликларни ўрганиш, тарғиб қилиш мақсадида таълим муассасаларида учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилди. Оммавий ахборот воситалари орқали 30 дан зиёд чиқишлар қилинди. Профессор-олимлар З.Муқимов, У.Санақулов, Қ.Мамараимов, Б.Тўрақулов муаллифлигида «Амир Темур тузуклари», «Қалбим кўзгуси», «Амир Темурнинг жаҳоншумул фаолиятидан лавҳалар», «Амир Темур абадияти», «Амир Темур салтанатининг донишманд вориси» номли асарлар чоп қилинди.

Самарқанд шаҳрида 2019 йил халқаро Амир Темур жамғармасининг Франция бўлими ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан француз олимлари ҳамкорлигида йирик лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Абдусалом  ҚУВОНДИҚОВ.