Фуқаронинг “яшил” йўлакдан тиббиёт буюмларини ноқонуний олиб ўтиш режаси панд берди

Сифати кафолатланмаган тиббий буюмларни мамлакатимизга яширинча, тегишли ҳужжатларсиз олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд аэропортига хориждан учиб келган фуқаро А.Н. белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 2538 дона турли тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.