Футбол: Европада Суперлига - янги турнир ташкил этилди
Кўҳна қитъа миқёсида янги турнир вужудга келди. Европа Суперлигаси дея ном олган ушбу турнир кўп жиҳатлари билан Европа Чемпионлар Лигаси (ЕЧЛ)дан ажралиб туриши айтилмоқда.
"Sky Sports" нашрининг маълумотларига кўра, мазкур чемпионатда қатнашмоқчи бўлган клублар транслация даромадларининг катта қисмини олади. Бу лойиҳани молиялаштириш қарийб 6 миллиард еврони ташкил этади. Бироқ УЕФА бу мусобақанинг яратилишига қарши ва ушбу турнирда қатгашган клубларни ЕЧЛдан четлатиши мумкин. Шунингдек, А Серия, Ла Лига ва АПЛ ҳам Европа Суперлигасида ўйнаган жамоаларни миллий чемпионат ўйинларида қатнашишини тақиқлайди ва яна унда ҳаракат қилган футболчилар терма жамоаларига ҳам чақирилмайди.
Ҳозирча ушбу турнирда қатнашиш таклифини "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" "Манчестер Сити" "Реал Мадрид, "Атлетико" , "Челси, "Тоттенҳэм", "Барcелона", "Арсенал", "Интер", "Милан", "Ювентус" каби жамоалар билдирган. “ПСЖ” ва "Бавария" эса бу таклифга рад жавобини берган.
ФИФА ҳам бу масалани эътиборсиз қолдирмайди ва октябрь ойида баёнот бериб, бу ҳолат расмий босқичга етиб борсагина аралашиши мумкин.
Ушбу ғоя ташаббускори "Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес ҳисобланади. Шунингдек, бир қатор клуб президентлари бу борада Пересни қўллаб-қувватламоқда. УЕФА бу турнирда қатнашиш ниятини билдирган клублар билан судлашиш ниятида.
Д. Тўхтаев тайёрлади.