Футбол тўпи ток ишлаб чиқаради
Нефть, газ ва кўмир эртами кечми тугайди. Хўш, ундан кейин нима қилиш керак? Углеводородли ёнилғи турлари ўрнига инсониятга муқобил ёки қайта тикланадиган энергия манбалари таклиф этиляпти, деб ёзади АиФ (2020 йил 13-сон) ҳафтаномаси.
Биринчи навбатда бу Қуёш, шамол, сув кўтарилиши ва қайтиши, шунингдек, Ер қаъри энергия манбаларидир. Бироқ нисбатан оригинал ғоялар ҳам бор.
Гарвард университети битирувчилари тепилганда ток ҳосил қилувчи футбол тўпи яратишди. Ток ўйин давомида аккумуляторда тўпланади ва у ярим соатлик ўйиндан кейин унча катта бўлмаган электр асбобини ишлатишга бемалол етади. Масалан, светодиодли стол чироғи ёнади. SOCCKET деб номланган бу тўп ҳали керосин чироқдан фойдаланишдан учунчи дунё аҳолисига, айниқса қўл келади.
Т.ШОМУРОДОВ тайёрлади.