ФВБ Самарқанддаги кўп қаватли уйдаги хонадонда ёнғин юз бергани ҳақида хабар берди

Кеча, 16 декабр куни соат 03:20 да Самарқанд шаҳри Маданият маҳалласидаги 19-уй 22-хонадонда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 03:31 да етиб борган. Ёнғин соат 03:36 да қуршаб олинган ва 04:01 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида хонадоннинг тахминан 3 метр квадрат майдонида уй жиҳозлари (гилам, кўрпача) ёниб зарарланган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.