Газ ҳисобини автоматлаштирилган тизимга ўтказишдан кимга нима наф?
Бу орқали биринчи навбатда шаффоф тизим яратилади. Истеъмолчи ва таъминотчи ўртасидаги тушунмовчиликларга, инсон омилига барҳам берилади. Табиий газ истеъмолининг онлайн ҳисоби юритилади. Дебиторлик қарздорлиги мавжуд истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан узилади. Ҳисоб рақамида тўлов маблағи кам қолганда истеъмолчига СМС хабар келади.
“O`sten” русумли газ ҳисоблагич ҳақида умумий маълумотлар қуйидагилардан иборат:
⚈ Ҳисоблагичнинг ишлаш тизими электрон – рақамли, уни ортга қайтаришнинг имкони йўқ!
⚈ Маълумотлар сақлаш муддати 90 кун.
⚈ Ўз сервис марказига эга кафолат муддати 5 йил.
⚈ Газ ҳисоблагич паст босимли газнинг ҳажмини ҳисоблаш учун мўлжалланган.
⚈ Ҳисоблагичда истеъмолчи учун қайд қилинган СИМ карта мавжуд.
⚈ Республика бўйлаб Online тарзда кузатиладиган марказ мавжуд. Носоз газ ҳисоблагични аниқлайди.
⚈ Ҳисоблагичнинг аниқлик синфи -1.0 дан катта эмас.
⚈ Юқори аниқликка эга ва паст ҳароратда ҳам ишлайди.
⚈ Газ ҳажмини автоматик равишда стандарт ҳолатга ўтказади.
⚈ 8 йилда бир марта текширувдан ўтказилади.