Газ қуйиш шохобчасида ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабабли “Labo” ёниб кетди
- 04.11.2020 16:07
- 255
- Ҳодиса
3 ноябрь куни соат 19:30 да Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида жойлашган «Метан» газ қуйиш шохобчасида, ҳайдовчи Ш.Ҳ. газ тўлдириб бўлгач, улагич мосламасини узмасдан, “Labo” машинасида ҳаракатни бошлаган.
Бунинг оқибатида ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, деб хабар берди ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа