Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Устахонадаги «Opel Vectra» автомобили ёниб кетди

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни соат 14:10 ларда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Уйсозлар кўчасида жойлашган транспорт воситаларини созлаш устахонасида қолдирилган, фуқаро А.Р.га тегишли “OPEL VEСTRA” русумли транспорт воситасида ёнғин юзага келган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Мазкур ёнғин юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ҳамда ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, сабабларига аниқлик киритилмоқда.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати барча ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, транспорт воситаси созловчиларидан эса хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда иш олиб боришларини сўраган.