Германия федерал ташқи ишлар вазири Анналена Бербок бошчилигидаги делегация Булунғур туманида бўлди
- 03.11.2022 09:38
- 180
- Самарқанд
Расмий ташриф билан юртимизга келган Германия федерал ташқи ишлар вазири Анналена Бербок бошчилигидаги делегация Булунғур туманида бўлди.
1973 йилда қурилган туманлараро «Бот-Бот» канали узунлиги 49,6 км. бўлиб, Булунғур, Жомбой ва Пайариқ туманларидаги 9350 гектар суғориладиган майдонларга сув етказиб бериш учун хизмат қилади. 2011-2012 йиллар давомида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан мазкур туманлараро магистраль каналда умумий қиймати 797,3 минг евро бўлган лойиҳа доирасида бир қанча ишлар амалга оширилган.
Вазир бошчилигидаги делегация лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар билан танишди, ҳудудда жойлашган хизмат уйида яратилган шароитларни кўздан кечирди, эришилган натижалар билан қизиқди. Соҳа мутахассислари билан келгуси ҳамкорлик масалаларида ўзаро фикр алмашинилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Давлатнинг қўллаб-қувватлаши ишончни оширади
- 05/10, 09:47
- Сиёсат