Германия ҳукумати: Россия газ учун тўловни рублда талаб қилмасликка рози бўлди
- 31.03.2022 14:36
- 187
- Хориж
Германия ҳукумати канцлер Олаф Шольц ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги кечаги суҳбатдан сўнг Россия газ учун тўловни рублда талаб қилмасликка рози бўлганини айтди.
Қайд этилишича, Путин Шольц билан суҳбатда Россия гази учун тўловни еврода «Газпромбанк»га, у ердан эса Россияга рублда ўтказишни таклиф қилган. Бироқ, Шольц суҳбат давомида ушбу тартиб-қоидага рози бўлмаган ва Россия Федерацияси позициясини яхшироқ тушуниш учун ҳаммасини ёзма равишда баён қилишни сўраган.
Шунингдек, баёнотда “G7 мамлакатлари келишуви ўз кучини сақлаб қолади: энергия етказиб бериш учун тўлов келишувларда кўрсатилганидек, фақат евро ёки долларда амалга оширилади”, дейилади.
Эслатиб ўтамиз, Россия газ учун тўловни рублда қабул қилишини эълон қилган ва Европа давлатлари бунга розилик бермаган эди.