Германия канцлери Ангела Меркел навбатдаги сайловларга ўз номзодини қўймаслигини маълум қилди

Бу ҳақда Reuters нашри маълум қилди.

“Коронавирус пандемияси сабабли ўз лавозимида қолиш истагингиз йўқми?”, деган саволга жавобан Меркел хоним ўз қарорини ўзгартирмаслигини ва Германия канцлери лавозимидаги мазкур муддат унинг учун сўнггиси эканлигини маълум қилди.

Шунингдек, сиёсатчи хоним мазкур муддат тугаганидан кейин ҳар қандай сиёсий лавозимлардан бутунлай воз кечишини айтди.

Ангела Меркел 2005 йилдан буён Германия ҳукумати раҳбарлигини эгаллаб келмоқда. У ушбу лавозимга тўрт марта қайта сайланишга муваффақ бўлган.