Гиёҳванд восита сотаётган ўсмир йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
- 26.02.2020 10:03
- 123
- Жиноят ва жазо
2020 йилинг 19 февраль куни тахминан соат 17:30 ларда Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Сариосиё тумани Афросиёб маҳалласи ҳудудида 19 ёшли У.Э. 1,50 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми (анча миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, дастлабки тергов давом эттирилмоқда.
Теглар:
гиёҳванд модда
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа