«Грин карт» ғолиблари АҚШ ҳукумати билан судлашмоқчи
Дунё бўйлаб минглаб АҚШ «грин-карт» ғолиблари, пандемия сабабли Америкага кўчиб ўтиш имкониятидан маҳрум бўлишдан қўрқиб, Жо Байден маъмуриятига даъво билан чиқишди.
Twitter да эълон қилган баёнотида даъвогарларни ҳимоя қилувчи адвокат Кертис Моррисон 141 мамлакатдан 24 мингдан ортиқ киши арз қилинганлигини таъкидлаб, суд даъвосини эълон қилди.
Даъво моҳияти
Суд жараёни АҚШ чекланган муддатли виза аризаларини кўриб чиқишни рад этганлиги сабабли 2021 йилги диверсификация лотереяси (АҚШ резиденти мақомини олиш ҳуқуқини берувчи визаларни расмийлаштириш дастури)нинг минглаб ғолиблари Америкада яшашдек ягона имкониятдан маҳрум бўлишидан келиб чиқмоқда.
"Мен АҚШнинг Висконсин штатига ёзги талабалар "Work and Travel" дастури бўйича саёҳатимдан кейин грен-кардда иштирок этишга ариза топширдим. АҚШ менга ёқди ва қолган умримни шу ерда ўтказишни хоҳладим", дейди суд даъвогарларидан бири, туркиялик лотерея ғолиби.
"Мен ютдим, аммо ҳозир бу "ғалаба"га ўхшамайди", деди яна бир даъвогар.
"Бу лотерея, аммо биз "ғолиб" бўлиш учун судлашишимиз керак. Биз ҳали ҳам уйдамиз, ҳали биронта электрон хат ёки интервью олмадик. Бизнинг Америка орзуларимиз сўнаётганга ўхшайди".
Диверсификация лотереяси нима?
Қўшма Штатлар мамлакатда миллий хилма-хилликни тарғиб қилиш мақсадида ҳар йили турли мамлакат иммигрантларига Diversity Immigrant Visa дастури (диверсификацион лотерея) орқали 55 мингтагача грин-карт беради.
Дастур оддий, аммо танлаш қатъий мезонларга биноан муҳожирга доимий яшаш мақоми беришни назарда тутади. Диверсификация визасини олаётган киши тасодифий танланади. Шу билан бирга, визалар олтита географик минтақа ўртасида тақсимланади, энг кўп визалар иммиграция даражаси пастроқ бўлган минтақаларга ажратилади. Сўнгги 5 йил ичида Қўшма Штатларга 50 мингдан ортиқ муҳожир келган мамлакатлар фуқаролари учун визалар берилмайди. Минтақа доирасида бирор мамлакат бундай визани бир йилда 7 фоиздан кўп ололмайди.
Бироқ коронавирус пандемияси туфайли кўплаб виза эгалари улар учун курашишга мажбур бўлмоқда. Гап шундаки, ҳатто Президент Трамп даврида ҳам баъзи виза эгалари, жумладан диверсификация қилинган шахслар АҚШга кириши номаълум муддатга тақиқланди.
Бундай визалар қатъий муддатга эга ва тасдиқлаш муддати ўтказиб юборилса, ариза берувчи ушбу дастур асосида АҚШга кўчиб ўтиш имкониятидан бутунлай маҳрум бўлади.
Имтиёзли бўлмаган визалар
АҚШга кириш имконияти ўтказиб юборилганлиги тўғрисида хабардор бўлган 2020 йилги «миллий хилма-хиллик» виза эгалари ушбу қарорни бекор қилиш учун АҚШ ҳукумати билан ҳуқуқий курашга киришди.
Даъвогарлар даъвосига кўра, АҚШ консуллиги дастурнинг чекланган вақтига қарамай, дунё бўйича суҳбат тайинлашдан бош тортганлиги сабабли, виза олиш учун аризалар йўли тўсиб қўйилди.
Шунингдек, улар таъкидлашича, яқинда Давлат департаменти томонидан диверсификацион виза аризаларига ноустувор деб қараш тўғрисида қарор қабул қилиниши уларни ўз вақтида олиш имкониятини йўққа чиқаради». Буни Давлат департаменти ҳам тан олди.
"Департамент диверсификация визаси дастурини қадрлайди ва COVID пандемияси натижасида юзага келган операцион чеклов ва муддатларга қарамай, бошқа устувор йўналишларга мувофиқ иложи борича кўпроқ мурожаат кўриб чиқиш учун ҳаракат қилмоқда", дейилади Давлат департаментининг веб-сайтида.
"Бироқ COVID натижасида, пастки устувор тоифалар ёки диверсификацион виза дастури кабиларда берилган визалар сони, эҳтимол 2021 йилда қонуний белгиланган лимитга етмайди", дейилади унда.
Давлат департаментига кўра, грин-карталар "тўртинчи даражадаги" устувор вазифага айланди, чунки Давлат департаменти "кўплаб элчихона ва консулликлар" аллақачон "иммиграцион визаларнинг барча тоифаларида сезиларли бўшлиқ" билан курашаётганини тан олди.
7 июнь куни берилган янги суд даъволарига кўра, АҚШ бошқа ҳар қандай виза талаб қилувчи сингари грин-карт олувчига ҳам устувор аҳамият бериши зарур.
Г.Холдорова тайёрлади.