Гвинея кўрфазида қароқчилар кемага ҳужум уюштирди

Бу ҳақда Россиянинг Бенин ва Тоголез Республикаларидаги элчихонаси сайтида хабар берилган.

Дипломатларнинг кўрсатмасига биноан, 29 ноябрдан 30 ноябрга ўтар кечаси “AGISILAOS” кемасига қароқчилар ҳужум уюштирган. Оқибатда ёвузлар 4 нафар экипаж аъзолари, шу жумладан, Россия фуқаросини ўғирлаб кетган. Таъкидланишича, ҳодиса Ломе шаҳри портидан 75 денгиз миляси узоқлигида юз берган.

Аввалроқ Гвинея кўрфазидаги қароқчилар “NAFELI II” танкерига ҳужум қилгани ҳақида хабар берилган эди. Кема бортида Россия, Украина ва Грузия денгизчилари бўлган. Танкер SSAS тизими орқали ҳужум сигналини узатган.

Гвинея кўрфази минтақаси денгизчилар учун хавфли ҳудуд ҳисобланади. Қароқчилар кўпинча у ерда турли мамлакатлар кемаларига ҳужум қилишган. Масалан, 2020 йил сентябрь ойида қароқчилар Либерия байроғи остида сузиб юрган “Water Phoenix” кемасига ҳужум қилишди. Улар капитан ва экипаж аъзоларидан бири (иккаласи ҳам Россия фуқароси)ни ўғирлаб кетишди. Кема бортида 7 россиялик ва 11 нафар филиппинлик фуқаро бўлган. Ҳужум пайтида кема Лагос яқинида жойлашган эди. Ёзда худди шу ҳудудда қароқчилар “Curacao Trader” танкерига ҳужум қилиб, 15 кишини гаровга олган эди.

Маълумки, Гвинея кўрфазидаги қароқчилик асрнинг биринчи ўн йиллигида ривожланди. Ушбу тузилма асосан нефть маҳсулотларини ўғирлашга ихтисослашган, яхши қуролланган тўдалардан ташкил топган. Денгиз қароқчилари жаҳон нефть бозори учун жиддий таҳдидга айланди. Буни Ғарбий Африканинг саккизта экспортчи мамлакат томонидан нефть қазиб олишнинг маркази бўлган Гвинея кўрфазида содир бўлган талончиликлардан ҳам билса бўлади. У ерда шу даврга қадар рўй берган 20 дан ортиқ ҳужум ва очиқ денгиздаги жами ўғирликларнинг 90 фоизи қароқчилар томонидан содир этилган.

Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.