Ҳафта давомида ўртача иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

"Ўзгидромет" хабарига кўра, ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича об-ҳавони ёз ойларининг ўртаси учун ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлган ҳаво ҳарорати билан паст босимли майдон аниқлайди.

Ҳаво ҳарорати кечалари +18…+23 даража, кундуз кунлари +32…+37 даража, жанубда +40…+42 даражагачани ташкил этади.

Республика ҳудудининг катта қисмида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Фақат айрим кунларда Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, шунингдек, 13 июлда Фарғона водийси вилоятларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

13−15 июлда республиканинг айрим ҳудудларида шамолнинг тезлиги 15−20 м/с гача маҳаллий кучайиши мумкин.