Ҳамкорлик ҳуқуқий маданиятни оширишга хизмат қилади
Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси М.Тожибоев, вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Fафурова ва бошқалар жиноятчиликнинг, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, маҳалла институтининг имкониятларидан унумли фойдаланиш зарурлиги ҳақида сўз юритди.
Очиқ мулоқот якунида фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туман суди, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши, туман хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгашлари ўртасида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича "Ҳамкорлик келишуви" имзоланди.
А.ХУДОЙБЕРДИЕВ.