Ҳаммомдаги чақнаш оқибатида она ва бола касалхонага ётқизилди
2019 йил 9 май куни Самарқанд тумани Ўрташиқ маҳалласида яшовчи 27 ёшли М.В. исмли аёл уйи ҳаммомидаги иситиш печига 50 литр ҳажмдаги газ баллонини улаб ёқиб қўйган. Сўнг ҳаммомга 3 ёшли қизини олиб кирмоқчи бўлиб, ҳаммом эшигини очган вақтида газ баллонидан сизиб чиқиб тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.
Натижада она ва бола куйиш жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.