Ҳақоратга ҳақорат билан жавоб бериш керакми?
Умуман, сизни ҳақорат қилган кишига жавоб қайтариш керакми? Балки мағрурона жим туриш ёки кетиш яхшироқдир.
Лекин биласизми, файласуф Платон ҳақоратжавобсиз қолмаслиги керак, деб ҳисоблаган. Жавоб қисқа, кинояли изоҳ шаклида қилиниши, сизга отилган тош қайтариб берилиши керак. Ҳақиқий нотиқ ўзини ҳақорат қилишга журъат этган кишига қисқа ва камситувчи жавоб бера олишни уддалаши лозим. Бошқа қайтарилмаслик учун!
Уинстон Черчилль ичишни яхши кўрса ҳам, гапга чечан эди. Бир куни у ўзини пиёниста деб атаган хонимга “Мен-ку эртага ҳушёр бўламан, лекин сизнинг ташқи кўринишингиз яхши томонга ўзгаришига шубҳам бор, бу даргумон...”, деб жавоб қилган.
Кўплаб буюк инсонлар ҳам ҳақоратланган. Ёзувчи Антон Чеховга бошқа бир ёзувчи у панжара ортида, маст ҳолда ўлиб кетишини айтган. Ноширунга “Мабодо маст эмасмисиз, азизим?” дея оғиздан нафас чиқаришни сўраган. Одамлар Пушкинга денгизчи унинг бобосини бир шиша ромэвазига сотиб олганини ёзишган.

Ихтирочи Томас Эдисонга унинг жойи жиннихонада эканлигини айтишган. Бир журналист буюк қўшиқчи Мария Каллас ҳақида унинг “оёқлари филникидек” деб ёзган эди.
Буюк одамлар албатта ранжиган, ташвиш тортган, оғринган ва хафа бўлган. Ахир ҳар ким ҳам ҳар доим Платоннинг маслаҳатига амал қилиш ва ҳақоратга қисқа, кинояли сўзлар билан жавоб бериш имконига эга эмас-да. Улар ўрнига ҳаётнинг ўзи жавоб берди. Нотавон хўрловчиларни ҳозир ким билади ва ким эслайди дейсиз? Буюк одамларэса ажойиб ва бой ҳаёт кечирдилар. Улар ҳақиқий юлдуз бўлган!
Машҳур пианиночи Валентино Либераче ҳақоратга энг яхши жавоб топа олган одам бўлди. У ҳақида газетада жуда ёмон, ҳақоратли мақолаёзишди. Шундан сўнг натижадан баҳраманд бўлишни истаган бадхоҳлар қўнғироқ қилиб, ундан сўрашди: “Хўш, қалай? Мақолани ўқидингизми?”
Пианиночи яхши жавоб берди.
- Ҳа, - деди у, - ўқидим. Банкка ўзимнинг катта гонораримни олишга кетаётганимда, йўлда ўқиб қолдим, қаҳ-қаҳлаб кулдим, жуда кулгили чиқибди.
Ана шунинг ўзи ҳақоратга қарата қилинган энг яхши жавоб. Чунки ҳеч нарсага арзимайдиган,ҳақир, ҳасадгўй ва истеъдодсиз одамлар ҳақорат қилади. Уларга жавоб бериш учун бизда вақт йўқ.Айтганча, қалам ҳақи олиш учун банкка бориш вақти келди!..
Баҳора тайёрлади.