Ҳарбий гарнизонда энди кечаю кундуз китоб ўқиш имконияти бор
Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ташаббуси билан Самарқанд гарнизонида танаффуссиз фаолият юритадиган “Китоб–24” маънавият ва маърифат маркази очилди.
Ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларининг китобга, мутолаага бўлган меҳрини оширишга хизмат қилувчи бу зиё масканининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзоси Фармон Тошев, ҳарбий хизматчилар ва ёшлар иштирок этди.
Тадбирда ҳарбийлар ва уларнинг фарзандлари учун яратилаётган имкониятлар ва уларнинг самаралари хусусида сўз борди. Китобсеварлар ихтиёрига топширилган ушбу марказ ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун яратилган яна бир имкониятдир.
Ҳусан ҒОЗИЕВ,
капитан.