Рақобат қонунчилиги бузилган: энг кўп ҳолат Пахтачи туманида

Қайд этилишича, йилнинг ўтган даври мобайнида 8 та давлат буюртмачилари томонидан ўтказилган 12,4 миллиард сўмлик танловларда рақобат қонунчилигига зид ҳолатлар аниқланди.

Қонунбузарлик Пахтачи тумани ободонлаштириш бошқармаси, Пахтачи тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Пахтачи тумани 2-сон касб-ҳунар мактаби, Булунғур тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими, "SAMARQAND AVTOMOBIL ZAVODI" МЧЖ, Самарқанд ҲУЖФК ва Нарпай тумани ихтисослаштирилган мактабида аниқланган.

Қайд этилишича, қонунбузилиши аниқланган ушбу танлов савдолари бекор қилинган.