Ҳасанбой Дўстматов ғалаба қозонди, Фазлиддин Ғойибназаров ютқазиб қўйди
- 07.11.2023 09:19
- 178
- Спорт
Россиянинг Сочи шаҳридаги Red Arena мажмуасида профессионал бокс оқшоми ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
Унда ўзбекистонлик боксчилар рингга кўтарилишди.
Ҳасанбой Дўстматов (6-0, 5 КО) Жанубий Африка вакили Сифамандла Баленига (21-6-2, 8 КО) қарши рингга кўтарилиб, тўлиқ 10 раунд жанг олиб борди. Якунда ҳакамларнинг барчаси Дўстматовнинг ғалабасини қайд этишди.
Фазлиддин Ғойибназаров эса россиялик боксчига қарши жангда техник нокаут эвазига мағлуб бўлди.
Ушбу бокс оқшомида Фазлиддин Ғойибназаров (11-2, 6 КО) WBA йўналиши собиқ чемпиони Ражаб Бутаевга (15-1, 12 КО) қарши рингга кўтарилди.
WBA йўналиши собиқ чемпиони Ражаб Бутаевга (15-1, 12 КО) қарши 10 раундлик жангнинг 4-раундида Фазлиддин жангни давом эттира олмаслиги маълум қилинди ва ҳакамлар техник нокаут қайд этишди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Юбилей тўйлари керакми?
- Кеча, 16:14
- Жамият
Саратонга даво топишни мақсад қилган қиз
- Кеча, 16:07
- Самарқанд