Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 17 ёшли йигитнинг автомашина бошқариши кўнгилсиз воқеа билан якун топди
- 13.07.2022 10:36
- 264
- Ҳодиса
Самарқанд туманида яшовчи ҳайдовчилик гувоҳномасиз 17 ёшли йигит синглисининг дугоналарини манзилига элтиб қўйиш мақсадида уйидан "Cobalt" автомашинасини олиб чиқади. У «Чақа» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида автомашинани катта тезликда бошқараётган вақтда рул бошқарувини йўқотиб, йўлнинг чап томонига ўтиб, ағдарилиб кетган ва оқибатда йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Ушбу ЙТҲ натижасида автомашина салонида бўлган 3 нафар йўловчидан бири воқеа жойида, яна бири шифохонада вафот этган. Учинчи йўловчи эса турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
ЙТҲ