Ҳайдовчининг сархушлиги қандай аниқланади?

Автомобилни бошқараётган шахсни мастлик ҳолатида деб ҳисоблашга етарли асослар бўлган тақдирда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан унинг мастлик ҳолати текширувдан ўтказилади.
Қуйидаги ҳолатлар текширув ўтказиш учун асос бўлади:
- ҳайдовчининг оғиз бўшлиғидан алкоголь ҳиди келиши;
- ҳайдовчи бир ҳолатда тўғри тура олмаслиги (чайқалиб туриши);
- ҳайдовчи нутқининг бузилгани;
- ҳайдовчи қўл бармоқларининг қалтираши;
- ҳайдовчи юз териси рангининг сезиларли ўзгаргани.
Эслатма: Мастлик даражаси қондаги алкоголь миқдорини ўлчаш орқали аниқланади. Қондаги алкоголь миқдорини аниқлашга қаратилган илмий ёндашувлар XX асрнинг 20 йилларида мазкур мавзу бўйича бир қатор ўрганишлар ўтказган швед тадқиқотчиси Эрик Видмарк тадқиқотларига асосланади. Унинг асарларида келтирилган «Видмарк формуласи» усули ҳозирга қадар алкоголь концентрациясини аниқлаш учун фойдаланилади. Қондаги алкоголь концентрацияси миқдорида промилледа (фоизнинг ўндан бири) ўлчанади.