Ҳаёт мактаби - мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитишнинг янги тизими
Самарқанд шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида шу мавзуда «Касблар форуми» ўтказилди.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбир иштирокчилари дастлаб мономарказда яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Форумда сўз олганлар 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини самарали ташкил этиш учун мактаб директорлари ва касбий таълим усталарини янгиланган ўқув дастурлар, шунингдек, тадбиркорларга мактаб ҳудудини ижарага бериш ва ундан фойдаланиш шартлари, рақамли технологиялар соҳасида кичик муҳандисларни тайёрлаш истиқболлари, ўқув дастурлари тақдимоти, касб-ҳунарга ўқитишнинг замонавий методлари бўйича ўқув-тренинг машғулотлари ўтказилди.
Маълумот ўрнида: 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб 96 та умумий ўрта таълим муассасаларининг салоҳияти ва кадрлар таъминотидан келиб чиқиб ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш амалиёти жорий этилади.
Бундан ташқари, касб-ҳунарга ўргатиш жорий этилган умумий ўрта таълим муассасаларида олий маълумотли умумтаълим мактаби ўқитувчисига тенглаштирилган 96 та мактабда 1 штат бирлигида икки нафар касбий таълим усталарига тенг 0.5 штат бирлигидан “Касбий таълим устаси” лавозими жорий этилади.
Бу бўйича “Касбий таълим устаси” лавозимининг штат бирликлари, малака талаблари, лавозим мажбуриятлари тасдиқланган.
Бугунги форумда ушбу мактабларда белгиланган касблар бўйича 10-синфлар учун ҳар бир касб бўйича ишлаб чиқилган тақвим мавзу режалари бирма-бир тушунтириб берилди.
Тадбирда бир гуруҳ таълим соҳаси фидойиларига вазирликнинг фахрий ёрлиқ ҳамда "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони топширилди.