Ҳаётий воқеа: 25 минг долларлик сир
Эр-хотин бирга 60 йил умр кечирди. Улар орасида бир-биридан беркитадиган ҳеч қандай сир йўқ эди, фақатгина кампирда битта сир бор эканлигини ҳисобга олмаганда...
Кампирнинг жавони юқорисида - чоли ҳеч қачон эътибор қаратмаган бир пойабзал қутиси турар эди. Эндиликда кампир ўзини жуда ҳам қариб қолганини ўйлаб, ерга секингина чўккалаб ўтириб, чолига ўзининг сирини айтишликка қарор қилди ҳамда жавон устида турган қутичани олиб келишини сўради...
Чол қутини келтириб, ичини очди. Қути ичида чиройли қилиб тикилган икки дона қўғирчоқ ва бир даста пул - 25 минг долларни кўрди.
- Бу нима? – ҳайрон бўлиб сўради чол.
- Шу десангиз, бизнинг тўйимиз бўлишидан илгари суюкли бувим, менга, бахтли яшаш сири нимада эканлигини айтдилар. Улар менга: “Агар сен умр йўлдошингдан хафа бўлиб ранжисанг, баҳслашмагин-да, ҳар сафар бир дона қўғирчоқ тиккин”, деган эдилар.
Чолнинг кўзи ёшланди, сабаби қути ичида фақат иккитагина қўғирчоқ бор эди-да!
Сўнг кампиридан яна сўради:
- Унда айтчи, бу қандай пуллар? Ахир булар, рўзғоримизга ишлатган пуллардан тежаб, сақлаб қўйганларинг эмасдир.
- Мен бу пулларни қўғирчоқларни сотиб, йиққанман...