Ҳаётни ўзгартириб юборган, ҳозирда ҳам қўлланилиб келаётган аёллар ихтиролари
Ихтирочи аёллар унчалик машҳур эмас, бироқ уларнинг фанга қўшган ҳиссаси унчалик аҳамиятли эмас десак, хато қилган бўламиз. Баъзида аёллар патент олиш ёки ихтироси тан олиниши учун курашишлари ҳам керак бўлди. Масалан, қоғозли пакетлар ихтирочиси Маргарет Найтнинг ғояси ўғирланган ва у судда ўз муаллифлигини ҳимоя қилиб ютиб чиққан.
Бугун биз ҳозирда ҳам фойдаланадиган аёллар кашф қилган баъзи бир ихтиролар билан танишамиз.
Кевлар — Стефани Кволек
Стефани Кволек кимёгар эди. 1965 йилда у пўлатдан 5 баробар кучли енгил материални кашф этди. Унинг бу ихтироси турли хил маҳсулотларни ишлаб чиқаришда, масалан, ўққа чидамли зирҳли нимча, қўлқоплар, мобиль телефон, осма кўприклар ва самолёт ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади.
Ташқи ўт ўчирувчилар нарвони – Анна Коннели
Анна Коннелининг ҳаёти ҳақида маълумот жуда оз, аммо унинг ёнғин кўприги ихтироси ташқи ўт ўчирувчи нарвонларининг ўтмишдоши бўлганига аминмиз. Анна 1887 йилда ўз қурилмасини патенлади ва ҳозирда бу кўплаб йирик шаҳарларда ёнғин хафсизлигини таъминлашнинг муҳим чораси ҳисобланади.
Автомобиль печкаси - Маргарет А.Уилкокс
Маргарет А.Уилкокс 1893 йилда биринчи автомобиль печкасини ихтиро қилди. Унинг ихтироси бизни қишда автомобилларда иситадиган замонавий иқлим назорати тизимлари учун асос бўлиб хизмат қилиб келмоқда.
Марказий иситиш тизими – Элис Паркер
1919 йилда Элис Паркер газ марказий иситиш тизимини ишлаб чиқди. Унинг ушбу лойиҳасига биноан ҳеч нарса қурилмаган бўлса-да, ғоя инқилобий эди ва кейинчалик у замонавий марказий иситиш тизимлари яратувчиларини илҳомлантирди.
Компьютер алгоритми - Ада Лавлейс
Лорд Байроннинг қизи Ада Кинг Ноэль- Лавлейс ажойиб математик эди. У математик алгоритмлардан фойдаланган ҳолда машинани дастурлаш усулини ўйлаб топди. Бошқача айтганда, у биринчи “компьютер дастури”ни яратди.
Космик станция батареялари - Ольга Д.Гонсалес-Санабриа
Ольга Д.Гонсалес-Санабриа – Пуэрто-Риколик ихтирочи ва олим. У 1980 йилларда узоқ хизмат қиладиган никель-водород аккумуляторини яратишда ёрдам берадиган технологияни ишлаб чиқди. Ушбу батареялар Халқаро космик станцияни қувват билан таъминлашда иштирок этади.
Циркуляр (чархсимон) арра - Табита Бэббит
Табита Бэббит анъанавий икки қўлли арра ўрнига думалоқ арра ишлатишни таклиф қилган биринчи киши эди. 1813 йилда у думалоқ пичоқнинг прототипини яратди ва уни айлантирадиган ғилдиракка бириктирди.
Қуёш батареяси орқали иситиладиган уйлар – Мария Телкес
Доктор Мария Телкес физик ва қуёш техникаси мутахассиси. 1948 йилда у Дувр шаҳридаги уйни иситиш учун меъмор Элеонор Раймонд билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган термоэлектр қувват генераторини ихтиро қилди. Тизим 10 кун давомида илиқ туришга мўлжалланган бўлиб, уни синаб кўриш учун Мария бир неча қариндошларини вақтинча ушбу уйга жойлаштирди.
Штрих (корректор) – Бетт Несмит Грэм
Бетт Несмит Грэм котиба бўлиб ишлаган ва кўпинча ҳужжатларни териш хатоларини тузатиш учун оқ бўёқдан фойдаланган. У бир неча йил давомида формуласини такомиллаштириб, “суюқ қоғоз”ни патентлади. 1979 йилда Бет Несмит ўзининг ихтиросини Gillette корпорциясига 47,5 миллион долларга сотди.
Баҳора Муҳаммадиева таржимаси.