Ҳидлар ҳам шифо беради. Бу илм-фан томонидан тасдиқланган

Қадим замонларда ҳам одамлар бугунги кунда уларнинг шифобахш хусусиятлари олимлар томонидан тасдиқланган ароматик мойлардан фойдаланган. Биз бу ҳидларнинг нафақат ёқимли муҳит яратиши, балки шифо бериши тўғрисида билиб олишга қарор қилдик.

Маврак (шалфей)

Шалфей: лечебные свойства, противопоказания, применение, отзывы врачей

Ўрта Ер денгизи ва Марказий Осиёда кенг тарқалган мавракнинг шифобахш хусусиятлари одамларга қадим замонларда маълум бўлиб келган. 2013 йилда ўтказилган тадқиқот унинг антисептик хусусиятларга эгалиги ва спазмаларга қарши туриши тўғрисидаги тахминларни тасдиқлади. Ҳиди ва ундан тайёрланган ичимлик аёлларга қорин бўшлиғидаги характерли оғриқларни енгишга ёрдам бериши билан бир қаторда стрессни ҳам енгиллаштиради ва хотирани яхшилайди.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, маврак табиий қалқон вазифасини бажарувчи кучли антиоксидант бўлиб, танани тозалайди ва қариш жараёнини тезлаштирадиган ва саратон кааллигини келтириб чиқарадиган беқарор молекулалар – эркин радикалларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади.

Ялпиз
Ялпиздан фойдаланишни ароматик мойлар ишлаб чиқариш юқори даражада бўлган қадимги Мисрда ўрганишган. Унинг барглари милоддан аввалги 1000 йилларга оид пирамидаларда топилган. Бугунги кунда кўплаб тадқиқотлар ялпиз мойи ошқозон-ичак касалликларига ёрдам бериши ва сил касаллиги яллиғланишини камайтиришини кўрсатмоқда.

Ялпизнинг хосияти - www.ziyouz.uz

2000 йилда «Ailment Pharmacology» илмий журналида чоп этилган илмий мақолага кўра 90 миллиграмм ялпиз мойи ва 50 миллиграмм зира ёғи аралашмаси мунтазам равишда қабул қилинса, паришонхотирликдан азият чекадиган беморларнинг сезиларли яхшиланишига олиб келди. Соғлом одамлар учун ялпиз мойи стрессни енгишга ёрдам беради ва Бостон университети шифокорлари томонидан ўтказилган тадқиқот у хотирани яхшилашини кўрсатди.

Апельсин

Апельсины в Турции. | VMersine.com

Апельсиннинг ҳиди ва мойи сизни стрессга чидамлиликнинг ҳақиқий “уста”сига айлантириши мумкин. Унинг доимо массажда қўлланилиши ҳам бежиз эмас. Таркибида зўриқишни камайтирадиган ва асаб ва юрак-қон томир тизимларини тинчлантирадиган махсус линанол моддаси мавжуд. Цитрус ҳиди бош оғриғига қарши восита сифатида ишлатилади. Парадоксал равишда апельсин эссенцияси ҳатто ўткир ичак касаллиги – сальмонеллёзга қарши курашади.
Буни 2008 йилда «Journal of food science» журналида чоп этилган тадқиқот тасдиқлади. Уларнинг фикрига кўра апельсин мойи ажойиб антисептик сифатида Сальмонелла бактерияларининг кўпайишига тўсқинлик қилади.

Лаванда
Ҳар бир инсон лаванда ташвиш, уйқусизлик ва депрессияга қарши восита эканини яхши билса керак. Лекин унинг мойи соч ўсишига ёрдам беришини ҳамма ҳам билмайди. «The Natural Medicines Comprehensive Database» тадқиқот маркази олимлари лаванда алопеция (патологик соч тўкилиши)га қарши самарали фойда беришини таъкидламоқда.

Лаванда - описание, состав, полезные свойства, применение травы

Бироз гангитиб қўювчи хислатлари туфайли лавандадан оғриқ қолдирадиган восита сифатида фойдаланиш мумкин. Бу ҳақда Исфаҳон тиббиёт университети тадқиқотчилари маълум қилишди. Улар бодомсимон безлари олиб ташланган болаларнинг оғриқини камайтиришга ҳаракат қилишди. Натижада лаванда ҳиди билан нафас олган болалар бошқа беморларга қараганда камроқ оғриқ ҳис қилди. Лаванда мойи яраларни ҳам даволайди. Агар сиз уни йод билан аралаштирсангиз, яра тезроқ битади. Бу ҳақда турк олимлари “Далилларга асосланган қўшимча ва муқобил тиббиёт” нашрида маълум қилди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.