Ҳиндистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 200 мингдан ошди
- 04.06.2020 18:02
- 40
- COVID-19

3 июн ҳолатига Ҳиндистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 207191 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш ва оилавий осоишталик вазирлиги хабар берди.
2 июн куни касалланганлар сони 198370 нафарни ташкил этган эди. касалланганлар бир кеча-кундузда 8821 нафарга ошди.
Вазирлик тақдим этган маълумотга кўра, айни вақтда мамлакатда 101497 нафар бемор даволанмоқда. Умумий ҳисобда 100302 нафар бемор тўлиқ соғайган, 5815 нафар бемор вафот этган.
Сўнгги кеча-кундузда соғайганлар сони 4776 нафар ва вафот этганлар сони 217 нафарни ташкил этган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Мурожаатчилар эътирофидаги депутат
- 2 соат аввал
- Жамият
Россия дронлари илк бор НАТО мамлакати ҳудудида
- 2 соат аввал
- Хориж