Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳиндистонда коронавирус хавфи ошмоқда

Кеча мамлакатда касаллик бошлангандан буён бир суткада содир бўлган ўлим ва касалланиш ҳолатлари бўйича рекорд натижа қайд этилди, дея хабар беради ria.ru сайти. Яъни, Ҳиндистонда ўтган бир сутка давомида 217 353 нафар киши коронавирус билан касалланди, 1,1 минг нафар бемор COVID-19 асоратларидан вафот этди.

Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бу ерда 37 кундан бери бир суткада касалланганлар сони ортиб бормоқда, даволанаётганлар сони эса 135,9 мингдан 1,56 миллион кишига етди.

Маълумот учун, Ҳиндистон коронавирус билан касалланганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди. Мамлакатда 14,29 миллион COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган. 12,54 миллион киши касалликдан соғайган, 174 минг нафар инсон коронавирус ва шу турдаги касаллик оқибатида вафот этган.

Бугунги кунгача мамлакатда 117 миллион киши COVID-19 га қарши эмланган, охирги сутка давомида эмланганлар сони 2,7 миллионга ортди.