Ҳожилар эртадан юртимизга қайтишни бошлайди
“Ҳаж – 2022” дастури доирасида зиёратчиларимиз шу йил 14 июль–4 август кунлари юртимизга қайтиб келади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонга қайтувчи ҳамюртларимиз ўз парвозларини Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 7 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Урганч ва Нукусда жойлашган халқаро аэропортларга амалга оширади. Унда жами 12 мингдан зиёд йўловчи ташиш режа қилинган.
️ “Ҳаж – 2022” тадбирининг узлуксиз ва тартибли ўтказилишида “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятидан жами 70 га яқин малакали учувчи ва 260 га яқин борт кузатувчиси жалб этилган. Ушбу йўналишдаги авиақатновлар "Boeing 767" ҳаво кемаларида амалга оширилади.