Ҳоким ижодкор ўқитувчилар билан учрашди

Каттақўрғон туман ҳокими А.Баҳромов "Ижодкор ўқитувчи" республика танлови ғолиблари, устоз-мураббийлар, шоирлар ва адабиёт ихлосмандлари билан учрашув ўтказди.

Мазкур "Маънавият соати"да ёш авлодни ватанга садоқат руҳида камол топтиришда оила, мактаб, маҳалланинг ҳамкорлиги, ўқитувчининг роли, ёшларимизда эзгулик, меҳр-шафқат, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, диёнат, оқибатлилик каби умуминсоний фазилатларни шакллантириш ҳақида самимий суҳбат қилинди.

- Санъатни, ижодни севувчи кишидан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди, - деди А.Баҳромов. - Ижодий муҳитни самарали йўлга қўйиш, ёшларга ижод сирларидан сабоқ бериш, эзгулик улашиш ҳар биримизнинг олдимизда турган масъулиятли вазифалардан биридир. Бундай эзгу мақсадларга эришиш учун турли ижодий суҳбатлар ташкил этиш, жумладан "Каттақўрғон ҳақиқати" газетаси қошида ташкил этилган "Илҳом" тўгараги фаолиятини такомиллаштириш, ёшларимизни ижодга жалб этиш лозим.

Азиза БОЙМУРОДОВА.