“Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази”дан дастлабки хабар
Кеча вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси қошида “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази” ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳозиргина етказилган хабарда айтилишича, саховатпеша юртдошларимиздан бири С.Усмонов эҳтиёжманд юртдошларимиз учун ўзининг шахсий жамғармасидан 2 500 000 (икки ярим миллион) сўм маблағ ажратибди.
Шунингдек, “SB Геолог” масъулияти чекланган жамияти жамоаси 10 000 000 (ўн миллион) сўм;
Тойлоқ тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси 500 000 (беш юз минг) сўм;
Жомбой болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси 577 000 (беш юз етмиш етти минг) сўм;
Пахтачи тумани давлат солиқ инспекцияси жамоаси 950 000 (тўққиз юз эллик минг) сўм;
Тойлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси жамоаси 1 140 000 (бир миллион бир юз қирқ минг) сўм;
“HUDUDGAZ SAMARQAND” масъулияти чекланган жамияти 10 000 000 (ўн миллион) сўм;
Самарқанд вилояти прокуратураси эса 200 000 000 (икки юз миллион) сўм миқдорида ҳомийлик маблағи ўтказиб беришган.
Айни пайтгача “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази”га жами 225 667 000 (икки юз йигирма беш миллион олти юз олтмиш етти минг) сўм маблағ мувофиқлаштирилди.
Яна эслатиб ўтамиз: ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд фуқароларга ёрдам бериш истагида бўлган кўнгилли юртдошларимиз Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси, 85 “В”–уй, Самарқанд олимпия захиралари тайёрлаш мажмуасида жойлашган “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази”га мурожаат қилишлари мумкин.
Мўлжал: Мирзо Улуғбек ва Гагарин кўчалари кесишмаси.
Мурожаат учун телефонлар:
+998-98-888-18-91,
+998-93-357-48-88,
+998-95-410-36-03