Самарқандда 5500 оилага мурувват ёрдамлари кўрсатилди

Янги йил байрами олдидан аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат мурувват ёрдамлари кўрсатилмоқда. Бу маҳсулотлар ҳар бир маҳаллада “темир дафтар” рўйхатида бўлган 10 тадан оилага етказилиши белгиланган.

Шу пайтгача вилоятимиздаги 5500 дан зиёд оилага ана шундай саховат ёрдамлари кўрсатилди.

- Ўтаётган 2020 йилда оғир синовларни бошимиздан кечирдик, - дейди жомбойлик Фазилат Ҳайдарова. – Кўпгина қийинчиликлар ортда қолиб, янги йилни яхши кайфиятда кутиб оляпмиз. Мана, Президентимиз ташаббуси билан биз каби эҳтиёжманд оилаларга кўрсатилаётган ёрдам ҳам кўтаринкилик бағишлади. Ўйлаймизки, келаётган йил баракали бўлади.

Шунингдек, ўтказилаётган хайрия тадбирлари доирасида зиёратгоҳларда қурбонликлар қилинмоқда.

Бу каби хайрия тадбирлари 31 декабргача давом этади.

Тўлқин Сиддиқов.