Ҳужумдан кейин Капитолий полицияси ходими ўз жонига қасд қилди
Капитолий полицияси ходими Говард Либенгуд Сенат биноси босқинидан уч кун ўтиб вафот этди. Раҳбарият ички ишлар ходими ўлими сабабини айтмасдан, унинг оиласи ва ҳамкасбларига расмий равишда ҳамдардлик билдирди. Бироқ, Associated Press 51 ёшли америкалик ўз жонига қасд қилганини аниқлади.
Нашрнинг таъкидлашича, Либенгуд Капитолий полициясида 2005 йилдан бери ишлаган. Унинг ўз жонига қасд қилиши АҚШ президенти Доналд Трамп тарафдорлари томонидан бинога бостириб кириши билан боғлиқлиги номаълум.
Аввалроқ полиция ходими Брайан Сикник тартибсизликлар пайтида олган жароҳати туфайли вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. У Америка пойтахтидаги норозилик намойишлари натижасида ўлган бешинчи одам бўлди. Ундан ташқари, АҚШ ҳаво кучлари фахрийси Эшли Бэбитт ва Президент Доналд Трампни қўллаб-қувватловчи Trumparoo веб-сайтининг яратувчиси Бенжамин Филипс ҳам ҳужум қурбони бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни республика намойишчилари Капитолий биносига бостириб кириб, Сенат залини ўраб олишди. Сенат ва Вакиллар палатаси сўнгги сайловлар натижалари ва демократ Жозеф Байденнинг ғалабасини тасдиқлаш режалаштирилган кенгашни тўхтатишга мажбур бўлди.