Ички ишлар вазири ўринбосари вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасида бўлди

Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Б.Мирзараҳимов Самарқанд вилояти Транспортда ХТБда бўлиб, бошқарма навбатчилик қисмининг тезкор криминоген вазиятнинг назорати, тергов-тезкор гуруҳи ходимларининг ҳушёрлиги, билим савияси, жанговарлик ҳолати билан танишди.
Бошқарма биносидаги хизмат, ошхона, ювиниш хоналарини кўздан кечириб, ходимлар учун илгари бундай шароитлар бўлмаганлигини таъкидлади ва ҳозирги кунда Президент томонидан ички ишлар тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг асл мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди. Шунингдек, вазир ўринбосари янги қурилаётган навбатчилик қисми биносининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тавсияларини берди.
Бундан ташқари, Жомбой, Зарафшон ва Булунғур темир йўл бекатларига ташриф буюриб, ходимларнинг хизмат фаолиятини ўрганди. Хизмат ҳудудида хавфсизликни таъминлаш, бекатлардаги кўмир маҳсулотларини ташиш ва сақлашда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш ва маҳсулотларнинг талон-торож қилинишига йўл қўймаслик борасида тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.
Вазир ўринбосари ҲПБ ва ППХ ходимларининг Самарқанд темир йўл вокзалида йўловчилар транспорт ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишди.