Идишларни нотўғри ювиш саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин

Хитойнинг WeChat платформаси маълумотларига кўра, саратон касаллиги одатий кундалик машғулот - идишларни ювиш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Мақола муаллифининг таъкидлашича, саратон касаллигининг 23 фоиздан ортиғи Хитойга тўғри келади.

Мақолада саратон касаллигининг ўсишига таъсир қилиши мумкин бўлган бир қатор омилларга ишора қилинади. Шундай қилиб, хатолардан бири паст сифатли ювиш воситаларидан фойдаланишдир. Айрим инсофсиз ишлаб чиқарувчилар воситага инсон организми учун ўта зарарли - формальдегиддан қўшиши мумкин. У эса нафас олиш органлари касалликларини келтириб чиқаради, жигарга заҳарли таъсир қилади, иммунитетни пасайтириб, ўсимта ривожланишига «туртки» бўлади. Шунинг учун идиш-товоқларни обдон чайқашга эринмаслик зурур.

Шунингдек, нам, айниқса ёғоч идишларни дарҳол шкафда қўйиш ярамайди - унда канцероген моғор сариқ аспергилл пайдо бўлиши мумкин. Бундан ташқари, хеликобактер пилори бактерияси ҳам жуда хавфли. Хуллас бактериялар нам муҳитни яхши кўради, шунинг учун жавонга жойлашган олдин идишларни артиб олган маъқул.