Ижтимоий тармоқларда кекса кишини тепган cамарқандлик TikTok'чи видеоси тарқалди. ИИБ ҳолатни ўрганмоқда

Тармоқда тарқалган видеода ёш йигит кўчада кетаётган ёши катта одамнинг юзига тепгани тасвирланган. Айтилишича, мазкур тасвирни TikTok'чининг ўзи тармоққа жойлаган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ муносабат билдирди:

“Самарқандда бир икки кун залга қатнаб, ўзидан “кўча зўри”ни ясаб олган TikTok'чи — кўчада кетаётган ёши кекса маст кишини тепган ҳолати видеосини ижтимоий тармоқларда тарқатиб мақтанаётганлиги айтилмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган видео ИИБ томонидан ўрганилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади, дейилади муносабатда.