Икки юздан ортиқ фуқаро ишлаш учун Россия ва Жанубий Кореяга жўнаб кетди

Россия Федерациясининг “ПСП” корхонаси билан имзоланган келишувга мувофиқ, вилоятларда ўтказилган танловларда иштирок этиб, тиббий кўриклардан муваффақиятли ўтган 197 нафар фуқаро Амур вилоятида қурилиш ишларида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Тошкент халқаро аэропорти орқали Тошкент-Новосибирск йўналишида ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фуқароларга хорижда ишлаш даврида қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган вақтда ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган тарқатма материаллар берилди.

Шунингдек, Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати билан олиб борилган музокаралар натижасида ушбу давлатда ишлаш вақтида меҳнат таътили олиб, Ўзбекистонга келган 8 нафар фуқаро ўз иш жойларига кетишига кўмаклашилди.