Илгари тароқлар фил суягидан тайёрланган

Тароқ қандай ихтиро қилинган, дея ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Унинг тарихи жуда қизиқ. Бир ўқиб кўринг-а.

Ер юзидаги энг қадимий тароқлар балиқ скелетларидан тайёрланган. Биринчи тароқлар қачон ва қаерда тайёрлангани ҳақида аниқ тўхтамга келинмаган, аммо Қадимги Рим ҳудудида олиб борилган қазишмалар вақтида энг қадимги тароқлардан бири топилган. У ҳайвоннинг узун суягидан ушлагичли қилиб тайёрланган бўлиб, унинг саккизта тишчаси ҳам бор. Улар бир-биридан 0,2 см оралиқда жойлаштирилган. Кейинги даврларда тароқларни дарахтлар, маржонлар, фил суяклари, тошбақа косалари ва турли ҳайвонларнинг шохларидан ясай бошлашган. Тароқ учун ишлатилган бу материаллардан ХIХ аср ўрталарига қадар кенг фойдаланишган.

1869 йилдагина икки нафар ака-ука - Исайя ва Жон Ҳаяттлар селлулоидни ихтиро қилишди. Бу эса миллионлаб жониворларни бутунлай йўқ бўлиб кетишдан сақлаб қолди. Одамлар эса ташқи кўриниши худди маржонлар, фил суяги ва тошбақа косасига жуда ҳам ўхшаш материалдан тароқ ясашда фойдалана бошлашди.