Илон Маск тез орада деярли бутун дунёни интернет билан таъминламоқчи

Айни вақтда Ернинг барча қитъаларида Илон Маскнинг интернет тармоғи ишлай бошлади.

Американинг SpaceX космик компаниясининг Starlink сунъий йўлдош интернет тармоғи энди Ер юзининг барча қитъаларида мавжуд, деди Илон Маск ўзининг Twitter саҳифасида.

Маскнинг ёзишича, унинг Starlink Интернети энди Ернинг барча қитъаларида, жумладан Антарктидада ҳам ишлайди.

Starlink сунъий йўлдоши орқали интернетга уланиш ҳозирча Россия, Беларус, Хитой, Эрон, Сурия, Афғонистон, Шимолий Корея, Венесуэла ва Кубада режалаштирилмаган.

"Starlink сунъий йўлдоши орқали интернетга уланиш ҳозирча сизнинг ҳудудингизда ҳали мавжуд эмас, чунки меъёрий ҳужжатлар тасдиқланиши кутилмоқда. Тасдиқлар олиниши билан қамров ҳудудимиз кенгайишда давом этади", дейилади маълумотномада.

Тармоқ аллақачон Европа Иттифоқи, Буюк Британия, АҚШнинг кўп қисми, Мексика, Чили, Бразилия ва Австралияда ишламоқда. Кутиш рўйхатидаги бир қатор ҳудудлар, сайёрамизнинг катта қисми "тез орада сизда" статусида.