Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази тузилмаси тасдиқланди

“Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (693-сон, 06.11.2020 йил).

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида маълум қилинишича, қарор билан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг (Марказ) тузилмаси ва устави тасдиқланди.

✅ Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Академия) ректорига, зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

▫️ Шунингдек, Академия таркибидаги Илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар маркази тугатилиб, унинг моддий-техника базаси Марказга берилди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4802-сон қарори билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилган.