Имом-хатиблар илғор пахта теримчиларини рағбатлантирди

Диёримизда олтин куз фасли ўзининг ўзгача жилоси билан бошланди. Азал-азалдан ушбу давр пишиқчилик, мўл ҳосилни йиғиш ва сарфланган меҳнат самарасини кўриш мавсуми ҳисобланади. Ушбу мавсумнинг илк кунларидан бошлаб оқ олтин, яъни пахта ҳосилини териш ишларига уюшқоқлик билан киришилди.

Доно халқимизда “Ҳашар – элга ярашар” дейилган. Шунга биноан ҳар биримиз далалардаги ҳосилни увол қилмасдан йиғиш ишларида ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшишимиз зарур. Зеро Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримнинг “Моида” сураси, 2-оятида: “Яхшилик ва тақво йўлида бир-бирларингизга ёрдам берингиз!” деб марҳамат қилган.

Шундай экан, бугун вилоятимизда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар ҳам миллий бойлигимизни самарали йиғиб олишда ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Жойлардаги пахта ҳосилини йиғиштириб олишда жонкуярлик кўрсатаётган фуқароларни қимматбаҳо совға-саломлар, кийим-кечаклар билан рағбантирмоқда.