Индонезия ОТМлaри билaн самарқандлик ўқитувчилaр мaлaкaсини оширишдa ҳaмкорлик қилинaди

Индонезиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сунарио Картадинатанинг Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказига ташриф буюриши натижасида мана шундай келишувга эришилди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан юртимизда таълим сифати ва самарадорлигини мустаҳкамлашда энг муҳим вазифалардан бири бўлган кадрлар салоҳиятини ошириш йўналишида хорижнинг илғор институтлари билан қатор келишувларга эришилмоқда. Индонезиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчисининг ташрифи ҳам ушбу йўналишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Марказда Сунарио Картадината ҳамда ўқитувчилар ўртасида жонли мулоқот ташкил этилди. Таълим-тарбия жараёнларидаги муаммолар, кадрлар салоҳиятини оширишдаги вазифалар, бу борадаги таклиф ва мулоҳазалар илгари сурилди. Элчи жаноблари Индонезиядаги таълим турлари, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш босқичлари ҳамда педагогларнинг касбий компетентлигини ошириш йўналишлари бўйича тингловчиларга маълумот берди. Ушбу тажрибаларнинг афзалликлари ҳақида тўхталиб ўтди. Ҳудудий марказ тингловчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Ўзаро мулоқотлар жараёнида тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда самарқандлик педагоглар малакасини ошириш ва кадрлар салоҳиятини яхшилаш бўйича Индонезиянинг нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилинадиган бўлди.

Учрашув доирасида икки миллат маданиятини номоён этувчи рақс ва куй-қўшиқлар ижро этилди.

Самарқанд вилояти ХТХҚТУМО ҳудудий маркази матбуот хизмати.