Индонезиядан Самарқандга тўғридан тўғри авиақатновлар ташкил этилиши мумкин

Бу бўйича Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов бошчилигидаги делегациянинг Индонезияга сафари давомида келишувга эришилган.

Индонезия туризм ва креатив иқтисодиёт вазири Сандиага Салаҳуддин Уно билан учрашув чоғида туризм соҳасида, жумладан, Самарқандга тўғридан-тўғри авиақатновларни ташкил этиш билан бирга индонезиялик зиёратчилар учун махсус зиёрат турларини ташкил этишда ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинган.

Шунингдек, 2024 йил Ўзбекистонда ташкил этилиши режалаштирилаётган креатив иқтисодиёт ва туризм халқаро конференциясида мазкур мамлакат делегацияси иштирок этиши ҳам маълум қилинган.
Томонлар, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Маҳдуми Аъзам, Хожа Аҳрор Валий, Абди Дорун ва Абди Берун зиёратгоҳларига индонезиялик сайёҳлар учун махсус зиёрат турларини ташкил этиш истиқболларини муҳокама қилган.