Инсон кўзи 80 километр масофадаги гугурт ёруғини илғай олади
Биз жуда сирли ва қизиқарли дунёда яшаяпмиз. Агар ўйлаб кўрсак, ақлбовар қилмайдиган нарсалар кўп. Қуйида улардан айримларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
* 1963 йилда британ теннисчиси Майкл Сангстер тўпни соатига 247 километр тезликда узатди. Бу ушбу спорт ўйини тарихида қайд этилган энг кучли узатмадир.
* 1965 йил 17 октябрда чоп этилган Американинг «New York Times» газетаси энг қалин газета ҳисобланади. Унинг оғирлиги 3,5 килограмм бўлиб, 945 саҳифадан иборат эди.
* Қўлимиздаги оддий қалам билан нақд 55 километр чизиқ чизсак бўлар экан.
* 1600 йилгача чиқарилган соатларда биттагина миль бўлган ва фақат соатни кўрсатган.
* Биз кўзга кўринадиган энг олис юлдузларга қараганимизда 4 миллиард йил ўтмишга назар ташлаймиз. Секундига 300 минг километр тезликда тарқалаётган ёруғлик бизга ўшанча вақтдан кейин етиб келади.
* Яшин чақноғи тезлиги шунчалик кучлики, у 1 секундда ер шарини 8 марта айланиб чиқиши мумкин.
* Инсон кўзи жуда сезгир. Одам агар ойсиз қоронғу кечада тоғ тепасига чиқиб, атрофга назар ташласа, 80 километр масофадаги гугурт ёруғини илғай олади.
* Одамлар ва филлар ўз қавмлари мусибатига ҳамдардлик билан қарайдиган ягона мавжудотлардир.
Тўпловчи: Т.Шомуродов.