Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Ипак йўли” туризм халқаро университети биринчи проректори ўзгарди

“Ипак йўли” туризм халқаро университети биринчи проректори лавозимига Элтазаров Жулибой Данабоевич тайинланди.

1960 йилда туғилган Ж.Элтазаров ушбу тайинловга қадар Самарқанд давлат университети филология факультети декани вазифасида ишлаб келаётган эди.

Ж.Элтазаров 1999-2000 йилларда Пусан университети (Корея республикаси) Марказий Осиё тадқиқотлари кафедраси профессори сифатида фаолият олиб борган. 2003-2005 йилларда Гумбольт номидаги Берлин университетида (ГФР) ўзбек, турк, рус ва уйғур тилларидан дарс берган. 2007-2010 ва 2013 йилларда Осака университети ва Токио чет тиллари университетида (Япония), 2010-2014 йилларда Ситки Кочман номидаги Мугла университетида (Туркия Республикаси) фаолият кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов бир вақтнинг ўзида мазкур университет ректори ҳисобланади.