"Ипак йўли" туризм халқаро университетида халқаро онлайн конференция ўтказилмоқда
2020 йилнинг 27 май куни “Ипак йўли” туризм халқаро университетида «XXI асрда туризм: инновациялар, рақамли технологиялар ва инклюзив ўсиш» халқаро илмий-амалий онлайн конференциясига старт берилди.
Нуфузли анжуман Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Сахид туризм институти (Индонезия), Анталия туризм Академияси (Туркия), Гуйлин туризм университети (Хитой), Ал-Форобий номидаги миллий университет (Қозоғистон), Lovely Professional University (Ҳиндистон), University of Kota (Ҳиндистон) ҳамда Туризм ва меҳмондўстлик халқаро университети (Қозоғистон) билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Икки кун давом этадиган конференцияда илмий-услубий тажриба ва амалий тавсиялар алмашинади. Шунингдек, карантиндан сўнг туризм соҳаси ва инклюзив иқтисодий ўсишни жадал ривожлантириш учун қандай ишлар олиб бориш ҳақида ўзаро фикр алмашинади.
Инглиз тилида бўлиб ўтаётган конференцияда университет профессор-ўқитувчилари ва талабалар ўз илмий ишлари билан қатнашмоқда.
Анжуманга тавсия қилинган илмий мақолаларнинг электрон жамланмаси Crossref ва Google Scholar халқаро тизимларда рўйхатдан ўтиб, DOI рақами берилади.
Шоҳида МУСТАЕВА.