“Ипак йўли” туризм халқаро университетига оширилган тўлов-контракт учун ўқишни истовчилардан имтиҳон олинмоқда
- 12.11.2020 19:45
- 537
- Таълим
Таълим жараёни инглиз тилида олиб борилишини инобатга олган ҳолда, бугун, 12 ноябрь куни “Ипак йўли” туризм халқаро университетининг бакалавриатига 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлардан оширилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш мақсадида чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари ташкил этилди.
ДТМ Самарқанд вилоят бўлимининг Zarnews.uz'га хабар беришича, имтиҳон икки босқичда бўлиб ўтади.
Бугун тест синовлари ёзма равишда (тинглаб тушуниш, ўқиш, лексик ва грамматик компетенциялар, ёзма иш) олиняпти. Эртага, 13 ноябрь куни гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари бўлиб ўтади.
Университетга жами 167 нафар талабгор ариза топширган бўлиб, B2 даражасини олганлар суперконтракт (оширилган тўлов-контракт) асосида ўқишга қабул қилинади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 3 соат аввал
- Таълим