Ипотека кредити асосида уй-жой харид қилишда субсидия олиш учун қанча ариза топширилган?
Бу борада 2019 йил 28 ноябрда Президентимизнинг “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинган. Ҳужжатда жисмоний шахсларга ипотека кредити беришнинг замонавий бозор тизимини шакллантириш, уй-жойга муҳтож оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашда манзиллилик ва шаффофликни кучайтириш мақсадида бир қатор вазифалар белгилаб берилган.
Жумладан, фармонга асосан кам таъминланган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар тўланади.
Бунинг учун жорий йил 1 мартдан бошлаб давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза берилиши керак.
Давлат хизматлари марказлари томонидан фуқаролар томонидан жами 2829 та ариза қабул қилинган. Субсидия бўйича шаҳар (туман) ҳокимликларида тузилган махсус комиссиялар томонидан 867 та аризалар ижобий деб топилган. 1240 та аризалар рад этилган.
Эслатиб ўтамиз, аризалар жорий йилнинг 1 октябрига қадар қабул қилинади.